Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ахолини рўйхатга олиш муддати кечиктирилди

×

 2021-03-11 19:25:31    188

PDF yuklash
Chop etish



 

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги

ПФ-5655-сон фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш
2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди.

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 йилдаги 710-сонли қарорига асосан Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди.

Қарор билан Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири  синов тариқасида 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

-Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;

-Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;

-Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомлари тасдиқланган.

Қороқолпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар, туман ва шахарлар хокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр агентлиги, Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар ахоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини олиб боради ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш даврига қадар мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаб боришлари кўзда тутилган.  

Ўз навбатида аҳолини рўйхатга олиш тарихига назар соладиган бўлсак ҳар қандай давлатнинг тарихи-бу , биринчи навбатда унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилган. Аҳолини илк бор расмий рўйхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Швеция ва Финляндияда, 1801 йилда Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо рўйхатга олиш жуда оддий шаклда бўлиб, узоқ муддатга чўзилган. АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари   18 ой давомида олиб борилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилди. 1870-1879 йилларда дунёнинг 48 та,    1890 йилларда эса 57 та давлатда, 1945-1954 йилларда 151 та давлатда,                1965-1974 йилларда 179 та давлатда аҳоли рўйхати ўтказилган.          

            Шунингдек , бугунги кунда дунёда кузатилаётган корронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини  кейинги йилларга кўчириш чораларини кўраётгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, 2020 йилда Россия, Қозоғистон ва Арманистонда ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирилари
2021 йилга кўчирилди.