Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги
2021-03-25 18:44:36 614
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябр кунги “ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март кунги “уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМ-182-сонли қарорларига асосан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш белгилаб берилган. Хурматли фуқаролар, сизларга юқоридагилардан келиб чиқиб ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга давлат томонидан субсидия тўлаб бериш бўйича аризалар қабул қилиниши бошланганлигини маълум қиламиз. Уй-жой сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш истагида бўлган фуқаролар туман Давлат хизматлари марказига ўзлари келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришлари мумкин.
https://lex.uz/docs/4774086
Туман ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни
қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари: Т.Саматов