Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бешариқ шаҳар, Дала. Ҳамид Олимжон МФЙ, Ё. Абдуллаев кўчасида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини тўғри ташкил қилиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 - “Тўхташ тақиқланган” йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида

×

 2021-05-27 14:37:15    161

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ шаҳар, Дала. Ҳамид Олимжон МФЙ, “Бешариқ деҳқон бозори” МЧЖ атрофидан ўтувчи  Ё. Абдуллаев кўчасида йўлдан фойдаланувчиларга яъни аҳолига қулайлик яратиш, йўл қатнов йўналишида йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўллар бандлигининг олдини олиш, йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсатгичларини ўрнатиш, ушбу орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш ҳамда бу борада Ўзбекистон Рес-публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига асосанҚАРОР   ҚИЛАМАН1. Туман ҳокимлиги, туман ЙФУК ва туман ИИБ ЙҲХГ ходимлари иштирокида Бешариқ тумани, Дала. Ҳамид Олимжон МФЙ, “Бешариқ деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидан ўтувчи Ё.Абдуллаев кўчасида йўлларни тартибга солиш юзасидан 2021 йил 15 апрель куни тузилган далолатнома маъқуллансин.2. Бешариқ шаҳар, Дала. Ҳамид Олимжон МФЙ, “Бешариқ деҳқон бозори” МЧЖ атрофидан ўтувчи Ё.Абдуллаев кўчасининг  2 та ҳудудига  йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 бандида кўрсатилган “Тўхташ тақиқланган”, деб белгиланган йўл белгиси ва йўл ҳаракати қоидаларининг 7.2.2 - “Қўшимча ахборот белгилари” йўл белгиси ўрнатилишига рухсат берилсин.3. Туман ИИБ ЙҲХГ раҳбари А.Эркабоевга, Бешариқ ТЙФУК директори А.Амановга ва туман қурилиш бўлими бошлиғи Ш.Турсиматовларга ваколатлари доирасида, келишув асосида йўл белгиларининг меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган тартибда ўрнатилишини таъминлаш; - йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.4. Белгилансинки, мазкур қарор “Бешариқ тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А. Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.      Туман ҳокими            Р. ЖЎРАЕВ.2021 йил 8 май № 403Бешариқ шаҳри