Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Тумандаги кўчалар, маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларига бевосита яқин жойларда жойлашган болалар майдончалари, мактаблар, Мактабгача таълим муассасалари, ўйин майдончалари, пиёдалар оммавий тўпланадиган объектлар атрофида йўл-транспорт ҳодисаларини

×

 2021-05-27 14:39:28    216

PDF yuklash
Chop etish


1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг 2020 йил 5 августдаги 17462-сонли кўрсатмаси ва туман ишчи гуруҳининг 2021 йил 16 апрелдаги далолатномаси асос учун қабул қилинсин.2. Тумандаги маҳаллий аҳамиятдаги 4К-923 “А” “Бешариқ шаҳрига” автомобиль йўлининг ПК 43 қисми, Х.Дўстлиги МФЙ, Олтин водий кўчасида жойлашган 2-умумий ўрта таълим мактаби ва 4К-923 “Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмаҳрам” автомобиль йўлининг ПК 140 қисми Қўрғонча МФЙ, Рапқон кўчасида жойлашган 26-умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланишдаги йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти бўйича сунъий йўл нотекислик мосламалари ўрнатилишига рухсат берилсин ва йўл ҳаракати қоидаларининг 1.31 “Сунъий йўл нотекислиги” йўл белгилари ўрнатилсин.3. Туман ИИБ бошлиғи (А.Асқаров)га: Ўрнатиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган ҳудудларда фуқаролар ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўлларга вақтинча йўл белгиларини  ўрнатиш, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини вақтинча чеклашни таъминлаш вазифаси юклатилсин.4. Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган йўлга белгиланган тартиб асосида вақтинчалик таъмирлаш олиб борилаётганлигига доир йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда бу борада ўтиш схемасига асосан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ишлари ташкил этилсин.5. Таъмирлаш ишларини амалга оширишда туман йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (А.Эркабоев), туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари (А.Аманов), қурилиш бўлими бошлиғи (Ш.Турсуматов), Х.Дўстлиги ва Қўрғонча МФЙ раисларига ўз ваколатлари доирасида тегишли ишларни сифатли амалга ошириш вазифалари топширилсин.6. Ушбу таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳамда якунлаш туман ҳокими ўринбосари А.Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.         Туман ҳокими  Р. Жўраев.   № 80-Ф   20 апрель 2021 йил.