Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг 2020 йил 5 августдаги 17462-сонли кўрсатмаси ва туман ишчи гуруҳининг 2021 йил 16 апрелдаги далолатномаси асос учун қабул қилинсин. 2. Тумандаги маҳаллий аҳамиятдаги 4К-923 “А” “Бешариқ шаҳрига” автомобиль йўлининг
2021-05-27 14:42:15 270
№ 81-Ф 21 апрель 2021 йил.Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан туманда Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси, шунингдек, атроф-муҳит ҳимоясининг устуворлигини таъминлаш мақсадида:1. Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 11 мартдаги 163-сонли “Янги ҳаёт МФЙ, Дўстлик кўчасида бир томонлама ҳаракат йўналишини ташкил қилиш тўғрисида”ги алоқа хати ва туман ишчи гуруҳининг 2021 йил 10 мартдаги далолатномаси асос учун қабул қилинсин.2. Тумандаги Янги ҳаёт МФЙ, Дўстлик кўчасида бир томонлама ҳаракат йўналиши ташкил қилинсин; ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини таъминлаш ҳамда бахтсиз ҳодисалар-нинг олдини олишда ноқонуний эгаллаб олинган қурилмаларни бартараф қилиш ишларини олиб бориш чора-тадбирлари кўрилсин.3. Туман ободонлаштириш бошқармаси (М. Турдалиев), туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (А.Аманов) ушбу автомобиль йўлини бир томонлама ҳаракат ишораларини кўрсатувчи тегишли тартибда йўл белгилари билан жиҳозласин.4. Туман ИИБ бошлиғи (А. Асқаров)га: ушбу ҳудудларда йўл иштирокчилари томонидан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўлларга ўрнатилган йўл белгиларини ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича назорат ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин.5. Туман йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (А.Эркабоев), “Бешариқ Турон саноат-савдо комплекси” АЖ раиси (Д.Юлдашев)га ўз ваколатлари доирасида тегишли ишларни сифатли амалга ошириш вазифалари топширилсин.6. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А. Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин. Туман ҳокими Р. Жўраев.