Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

×

 2021-06-12 16:10:28    42

PDF yuklash
Chop etish


ШУ КУННИНГ МУҲИМ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМАСИ

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Жўраев очди ва олиб борди. 

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Т.Саматов ҳисоботи эшитилди. 

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” туман дастурининг 2021 йил тўрт ойидаги ижроси ҳақида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Алиматов ҳисобот берди. 

Шу куннинг долзарб масалаларидан бири – “Аёллар дафтари”дан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Йўлдошева депутатларга ҳисоб берди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланган эди. Шунга асосан туманда суғориладиган ерларнинг милиоратив ҳолатини яхшилаш, қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни аниқлаш, ҳудудий дастурларни шакллантириш бўйича туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Ортиқовнинг ҳисоботи тингланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 30 июнда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекканди. Фармон ижроси юзасидан туманда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш,истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қандай ишлар қилинди, шарт-шароитлар яратилмоқда? Бу ҳақда ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари Б.Худойбердиев ҳисобот берди.

 

 

Аҳолини, хусусан, йўловчиларни қийнаб келаётган муаммо – йўналишли таксилар тарифларини қайта белгилаш масаласида вилоят транспорт бошқармасининг иқтисод ва тариф-нарх сиёсати бўйича бош мутахассиси Д.Маматқуловнинг ҳисоботи ҳам эшитилди. Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдиришди.

 

 

Тегишли таклиф ва ўзгартиришлар билан қарорлар қабул қилинди.