Ўзбекистон фермерлари кенгашининг мамлакатимиз фермер ва деҳқонларига М У Р О Ж А А Т И

Ҳурматли ва азиз фермерлар! Бугунги глобал иқтисодий ва экологиявий шароитда дунёда озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келиш хавфи ортаётган бир пайтда, қишлоқ хўжалигида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, юқори ҳосил олиш ва озиқ-овқат экинларини кўпайтириш муҳим вазифага айланмоқда. Шу мураккаб шароитда деҳқон ва фермерларимиз барчадан кўра масъулиятли ва фидокорона меҳнат қилмоқда. Азалдан халқимиз нонни улуғ неъмат сифатида қадрлаб келган. Етиштирилган ҳосилнинг ҳар донасини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш деҳқон меҳнатининг бир қисми ҳисобланади. Энди эса асосий вазифа — ғалладан бўшаган 900 минг гектар ерларга такрорий экинларни ўз вақтида экиш, юқори ҳосилдорликка эришиш ва аҳоли дастурхонини тўкин қилишдир. Сўнгги йилларда фермер ва деҳқонларимизнинг самарали меҳнати, илмий асосланган агротехнологиялардан фойдаланиш, бозор механизмларининг кенг жорий қилиниши эвазига соҳадаги иш самарадорлиги ва даромаддорлик ортиб бормоқда. Илгари фойдаланилмаган ерлар ўзлаштирилмоқда, кластерлар билан ҳамкорлик кенгаймоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


So'x tumanidagi 8-sonli umumta'lim maktabiga “Obi hayot” keldi!


