Энди жабрланувчининг аризаси бўлмаса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиб бўлмайди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ сохасидаги ислохотлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш, суриштирув, тергов ва одил судлов фаолиятини амалга оширишда халқаро ҳуқуқ институтлари қоидаларини миллий қонунчилигимизга кенг татбиқ этишга қаратилган. Амалга оширилган ҳуқуқий ислохотлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ярашув институти жорий этилди ва амалиётда биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этиб, қилмишини англаб етган, жабрланувчи билан ярашган шахсларга нисбатан кенг қўлланиб келинмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги 1075-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКга янги институт, жабрланувчининг аризасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш тўғрисидаги қоидалар жорий қилинди ва шу муносабат билан Кодексга бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, МЖтКга янги 2693-рақамли, жабрланувчининг аризасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш номли модда киритилди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40, 41, 44, 45, 46, 461, 52-моддаларида, 612-моддасида (бундан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мустасно), 1933-моддасида ҳамда 2022-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги, ҳуқуқбузарга қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни бошлаши шарт. Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу Кодекснинг 612-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади. Демак, бундан буён қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, юқорида санаб ўтилган моддалар билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларда, албатта жабрланувчининг аризаси бўлиши талаб қилинади. Акс холда, юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 81-бандига асосан, иш юритиш жабрланувчининг аризасига кўра юритиладиган ҳолларда унинг аризаси мавжуд бўлмаганлиги асоси билан тугатилади. Қонун билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар келгусида жабрланувчи ҳуқуқбузарни кечирган, у билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилгунга қадар келишиб олган ва холат юзасидан ариза беришни хохламаган холларда, ортиқча овворагарчилик ва моддий йўқотишларнинг олдини олиб, фуқароларга қўшимча енгиллик беради Хасанов Оловиддин Рахимович Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



