Maxsus imkoniyatlar

Ekran o’lchami

50 %

Shrift o’lchami

50 %
Saytni baholash
72
19
Sayt test rejimida ishlamoqda...

112025-08-12 10:33

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институти жорий этилди

http://api3.fergana.uz/files/150300/news/file-2097197274746445.jpg

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институти жорий этилди Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни барпо этиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар айрим жазо чораларини қилмишнинг хусусиятига, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилигига қараб қайта кўриб чиқиш заруриятини юзага келтирмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига айрим ҳуқуқбузарликлар учун қилмишнинг хусусиятидан, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институтини жорий этиш назарда тутилмоқда. Шу муносабат билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги айрим тоифадаги ишлар фақат жабрланувчининг аризасига кўра юритилиши белгиланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2693-моддаси билан тўлдирилиб, ушбу моддада жабрланувчининг аризасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш тартиби белгиланди. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси О.Хасанов

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz