оммавий_қабул

📌Бешариқ туманининг "Яккатут" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли вакиллари учун туман мутасадди раҳбарларининг оммавий фуқаролар қабули ўтказилди. 🖇Қабулда туман ҳокими Расулжон Жўраев, туман прокурори, туман ИИБ раҳбари ва Солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи ҳудуддаги фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш чораларини кўрдилар. 🔍Ҳусусан, мурожаатлар кадастр масаласи, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун моддий ёрдам ҳамда комунал соҳага доир масалалар тингланиб, соҳа мутасаддиларига йўналтирилди. 🔍Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. 📍Бундай сайёр қабуллар аҳолига давлат идоралари фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда етказиш, шу билан бирга жойларда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Ободонлаштириш, боғдорчилик ва экин экиш ишлари доимий эътибор марказида

Иссиқхона – мўл даромад манбаи

Халқ қабулхонаси –Халқ манфаатлари учун

“Фарғона вилояти жой номларининг изоҳли луғати” китоби тақдим этилди.





