“Фарғона вилояти жой номларининг изоҳли луғати” китоби тақдим этилди.




Бешариқ тумани ахборот-кутубхона марказида вилоят миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган “Фарғона вилояти жой номларининг изоҳли луғати” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. 🖇Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Тонготарова, китоб муаллифи — олима, фалсафа фанлари доктори, профессор С. Усмонова тарихчи ва тилшунос олимлар, ижодкорлар, маҳаллий зиёлилар, таълим муассасалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этдилар. 🔍Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда Фарғона водийси, хусусан Бешариқ тумани ҳудудидаги қадимий ва замонавий жой номларининг келиб чиқиши, уларнинг тарихий илдизлари ҳамда маънавий аҳамияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. 📍Мазкур изоҳли луғат ёш авлодда тарихий хотирани мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраш ва ўрганиш, шунингдек, ҳудудий жой номларини илмий асосда тадқиқ этишда муҳим манба сифатида эътироф этилди. Тадбир якунида иштирокчилар китоб юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Иссиқхона – мўл даромад манбаи

Халқ қабулхонаси –Халқ манфаатлари учун


Биргаликда — обод маҳалла сари!






