Maxsus imkoniyatlar

Ekran o’lchami

50 %

Shrift o’lchami

50 %
Saytni baholash
247
39
Sayt test rejimida ishlamoqda...

52026-02-07 12:44

Халқ қабулхонаси –Халқ манфаатлари учун

http://api3.fergana.uz/files/150300/news/file-2115688102977905.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150300/news/file-2115688102979100.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150300/news/file-2115688102980295.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150300/news/file-2115688102981490.jpg

📌Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев Халқ қабулхонасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан шахсий қабулини ўтказди. 🖇Қабул жараёнида туман ИИБ бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди. 🔍Аҳолининг турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни амалий ҳал этишга қаратилган қабул жараёнида фуқаролар томонидан уй-жой, бандлик, ижтимоий ҳимоя, ер ва мулк муносабатлари, моддий ва тиббий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида банк кредитлари ажратиш масалалари юзасидан мурожаатлар билдирилди. ▪️Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олинди. Жойида ечими топилган масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида ечим талаб қилувчи масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. 📍Фуқаролар қабули орқали аҳоли муаммолари мунтазам равишда ўрганилиб, уларнинг ечимини топиш, шу орқали жойлардаги турмуш даражасини яхшилашга эътибор қаратилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz