Иссиқхона – мўл даромад манбаи

📌Бешариқ тумани Рапқон қишлоғидаги ҳамда унга қўшни маҳаллаларга борган кишининг эътибори иссиқхоналарга тушмай қолмайди. 🖇Шафтолизор кўчасида яшовчи Дилмурод Абдусамиев ҳам томорқасида иссиқхона барпо этган. У қўш қаватли полиэтилен плёнка билан ўралган. Зарурат туғилганида кўмир билан иситилади. — Оз эмас, кўп эмас, ўн йил, давомида она-юртимиздан олисда совуқ ўлкаларда ишладим, — дейди у. — Мусофирчиликнинг қийинчиликларини кўрдим. Мени доим нега ўзгаларнинг қўлида арзон- гаровга ишлаб, уларнинг рўзғорини бут қилишим керак, деган ўй тинчлик бермасди. Ниҳоят, уйга қайтишга қарор қилдим. Қишлоққа келиб, замонавий русумдаги машинанинг пулига шу иссиқхонани қурдим. Энди кўнглим хотиржам. Чунки оилам, болаларим бағридаман. Даромадим ҳам чакки эмас. 🌿Тиниб-тинчимас бу инсон иссиқхонасида 425 минг туп помидор, бодиринг ва булғор қалампир кўчатларини ҳам етиштирмоқда. Ҳозир бу кўчатларнинг бозори чаққон. Қаҳрамонимиз шунинг ўзидан 150 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни мўлжаллаб турибди. 📍Иссиқхона фаолияти билан танишар эканмиз, гуллаган лимон дарахтлари ҳам эътиборимизни тортди. Лимонлар пишиб етилганида, бир пиёла лимон чой устида суҳбатни давом эттиришга келишдик ва деҳқонни ҳосили мўл бўлишини тилаб ташрифни якунладик.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Халқ қабулхонаси –Халқ манфаатлари учун

“Фарғона вилояти жой номларининг изоҳли луғати” китоби тақдим этилди.


Биргаликда — обод маҳалла сари!






