Биргаликда — обод маҳалла сари!

📌 Бешариқ туманидаги Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастурига киритилиб, ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан бугун туман ҳокими, туман прокурори ҳамда ИИБ бошлиғи маҳалла аҳолиси вакиллари билан учрашув ўтказдилар. 🖇 Учрашув жараёнида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 🖇Шунингдек, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик ҳамкорлигида амалга ошириладиган ишлар режаси келишиб олинди. 📍 Яқин фурсатларда Яккатут маҳалласи янада обод ва гўзал қиёфа касб этиб, “Янги Ўзбекистон” руҳини ўзида мужассам этган замонавий ва фаровон ҳудудга айланиши кутилмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Хитойнинг Ча-Ча семичкалари энди Бешариқда етиштирилади

Бешариқ деҳқон бозорида ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда







