Maxsus imkoniyatlar

Ekran o’lchami

50 %

Shrift o’lchami

50 %
Saytni baholash
252
39
Sayt test rejimida ishlamoqda...

62026-02-12 09:03

Бешариқ деҳқон бозорида ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150300/news/file-2116188488243705.jpg

Бешариқ туманида аҳоли учун қулай, хавфсиз ва замонавий савдо муҳитини яратиш, жамоат тартиби ҳамда санитария талабларини таъминлаш мақсадида деҳқон бозори атрофида қурилган ноқонуний иншоотларни бузиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. 🖇Туман ҳокими Расулжон Жўраев раҳбарлигида туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган мазкур тадбирлар натижасида бозор ҳудудида юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш, пиёдалар ҳаракати учун кенг ва хавфсиз йўлаклар ташкил қилиш, шунингдек, санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш кўзда тутилган. 📍 Ушбу ишлар аҳолининг қулай харид қилиши, тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш ва бозор инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz