Хитойнинг Ча-Ча семичкалари энди Бешариқда етиштирилади



📌 Бешариқ туманида йирик инвестиция лойиҳаси: “Han Yuan Group” билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда 🖇Бугун туман ҳокими Расулжон Жўраев Хитойнинг нуфузли “Han Yuan Group” компанияси делегациясини қабул қилди. 🤝Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда истиқболли режаларни белгилаш масалалари юзасидан батафсил музокаралар олиб борилди. 🌐Маълумки, мазкур компания ўз маҳсулотларини дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилиб келаётган йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. ❕Учрашувда компания томонидан туманда 400 гектар ер майдонини аукцион орқали харид қилиниб, замонавий томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ҳолда юқори сифатли маҳсулотни етиштириш режалаштирилаётгани таъкидланди. Мазкур лойиҳа доирасида ҳудудда 200 га яқин янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. 🔍Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, дастлабки босқичда амалий ишлар бошлаб юборилди. Келгусида эса қўшимча равишда яна 20 миллион долларлик янги ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш режалаштирилган. 📍Ушбу инвестиция лойиҳаси туман иқтисодиётини жадал ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Бешариқ деҳқон бозорида ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда







