Бешариқда Хитой—Ўзбекистон дўстлик боғига асос солинди

📌Хабарингиз бор, шу кунларда Бешариқ туманига Хитой Халқ Республикасининг Шаосин университети қошидаги клиника шифохонаси мутахассисларидан иборат делегация ташриф буюрган. 🖇Улар туман тиббиёт муассасаларида тиббий кўриклар ва амалий маҳорат дарслари ўтказмоқда. 🔍Бугун туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Отабек Алиматов ташаббусига кўра, туман тиббиёт бирлашмасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида делегация аъзолари иштирокида мазарали дарахт кўчатлари экилди. 🌳Шу тариқа туманда мўжазгина Хитой—Ўзбекистон дўстлик боғига асос солинди. — Умримда илк бор дарахт кўчатини экишим. Бундан жуда мамнунман, — деди делегация аъзоси Линг Сяохуэй. 📍Мазкур дарахт экиш тадбири хитойлик меҳмонларда нутилмас хотирага айланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Хитойнинг Ча-Ча семичкалари энди Бешариқда етиштирилади

Бешариқ деҳқон бозорида ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда







