Maxsus imkoniyatlar

Ekran o’lchami

50 %

Shrift o’lchami

50 %
Saytni baholash
254
39
Sayt test rejimida ishlamoqda...

82026-02-13 17:06

Йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлик бўлган кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши белгиланди

http://api3.fergana.uz/files/150300/news/file-2116326362198035.jpg

Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати ташкил этилишини тўлиқ рақамлаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар доирасини белгилаш, шунингдек йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган холларда маъмурий жазо қўлланилиши муддатларини қайта кўриб чиқиш зарурияти юзага келмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 4-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлик бўлган кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилишини, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг рўйхатини хамда бундай техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўлланилиши муддатлари аниқ белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди раиси О.Хасанов ва тергов судьяси У.Мехмоналиев

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz