“Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир!”
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларга хиёнат ҳисобланиши таъкидланиб, мамлакатимизда бу иллатга қарши курашиш бўйича жорий йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилинди. Коррупцияга қарши кураш бу мавсумий тадбир бўлмаслиги, асло сусаймаслиги лозим. Нафс бандалари сал нафасларини ростлаб олишга имкон топдими, бўлди – ҳар қандай эзгулик йўлида кўндаланг бўлиб тураверади. Адолатни оёқости қилади. Президентимиз таъбири билан айтганда, давлатчилигимизга, фуқароларимизни бўлаётган улкан ислоҳотларга ва келажакка ишончини йўққа чиқаради. Энг ёмони, жамият парокандаликка юз тутади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда 2026 йилда коррупцияга қарши кураш бўйича “фавқулодда ҳолат”га барчамиз кўчада бўламизми, ишда бўламизми, ҳатто оиламизда бўлсак ҳам ўта жиддий муносабат билан қарашимиз таълаб этилади. Шундагина, фуқароларимиз, керак бўлса ўзимиз ҳам эртанги кунга, фарзандларимиз келажагига ишонч билан қарай бошлаймиз. Фақат, келгусида эмас, балки бугундан бошлаб жамиятимизда ёрқин ҳаёт ва яхши турмуш кечира бошлаймиз. Ҳар қандай давлат ва жамият кушандаси бўлган коррупция иллатига қарши кураш бу фақат давлат бошлиғи ёки ҳуқуқ-тартибот органларини иши бўлиб қолмаслиги керак. Агар шундай деб ўйласак хато қилган бўламиз. Таъбир жоиз бўлса, бу иш бутун жамият аъзоларини, шу Ватаннинг ҳар бир онгли фуқаросини, фарзандлари келажагига бефарқ бўлмаган инсонларнинг кундалик вазифасига айланмоғи керак. Коррупция- бу шахснинг ўз хизмат мавқеини шахсий манфаатлари ёки бошқа ноқонуний мақсадларида суиистеъмол қилиши. Одатда коррупция давлат идоралари, бизнес, таълим, соғликни сақлаш каби соҳаларда юзага келади ва жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий ривожланишига жиддий зарар етказади. Коррупция ҳар қандай жамиятда учрашиш мумкин, лекин унинг даражаси ва кўлами турлича бўлиши мумкин. Коррупция шакллари: Коррупция турли шаклларда намоён бўлади. Энг кенг тарқалган шакллари: 1)пораҳўрлик-мансабдор шахснинг моддий ёки бошқа фойда эвазига ноқонуний қарорлар қабул қилиши ёки хизмат кўрсатиши; 2) мансаб ваколати суистеъмол қилиш - мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини шахсий ё ки гурух манфаатлари йўлида нотўғри ишлатиш; 3) давлат маблағларининг ўзлаштириш-давлат ёки ташкилот маблағларидан ноқонуний фойдаланиш; 4) непотизм(ўзининг яқин қариндошлари ёки дўстларига ноқонуний имтиёзлар бериш мақсадида ҳокимиятдан фойдаланиш ёки таъсир ўтказиш) ва фаворитизм(битта шахс ёки шахслар гуруҳи манфаатларига устивор аҳамият қаратиш)- оила аъзолар, дўстлари ёки танишларига имтиёзлар яратиш, 5) қонунлар ва сиёсий тизимни бузиш-давлат бошқарув тизимини атайлаб заифлаштириш ёки ўзлаштириш орқали ноқонуний мақсадларга эришиши. Коррупция сабаблари: Коррупция келиб чиқиши кўп омилларга боғлиқ бўлиб, асосий сабаблар қуйидагилардан иборат: Тизимли ва институционал заифлик-қонунлар ва назорат механизмларининг етарлича кучли бўлмаслиги коррупцияга йўл очади; Маълумот ва шаффофлик етишмаслиги- давлат ва хусусий ташкилотларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратнинг етарли даражада эмаслиги; Иқтисодий омиллар-кам маош, ишчилари ва иқтисодий муаммолар коррупцияга ундайди; Маданий ва аҳлоқий қадриятларнинг бузилиши- коррупцияни ижтимоий норма сифатида қабул қилиш, унинг жиддий салбий оқибатларини тан олмаслик. Жазо муқаррарлигининг йўқлиги-коррупция содир этган шахсларга нисбатан етарлича жазо қўлланилмаслигини бу ҳолатни рағбатлантиради. Коррупция оқибатлари: -иқтисодий ривожланишнинг секинлашувчи; -ижтимоий тенгсизликнинг кучайиши; -давлат бошқарув тизимига ишончнинг пасайиши, -инвестициялар ва бизнес муҳитнинг заифлашиши. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, коррупция жамият учун жиддий хавф ҳисобланади. Унинг олдини олиш учун қонунларни такомиллаштириш, назорат тизимларни кучайтириш, жамоатчилик иштирокини ошириш ҳамда шаффофликни таъминлаш зарар. Уш билан бирга ахлоқий қадриятларни ривожлантириш ва коррупция билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳим аҳамиятга эга Демак, ҳар биримиз, хоҳ мансабдор шахс бўлайлик, хоҳ оддий фуқаро бундан ўзимиз учун тегишли хулоса чиқаришимиз вақти келди. Фарғона виляот суди судьяси У.Хўжақулов
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Ўзбекистон Ресспубликаси Сув кодекси ҳақида нималарни биламиз

Наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини мутлақо янги босқичга олиб чиқилади

Бешариқ туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ






