Ўзбекистон Ресспубликаси Сув кодекси ҳақида нималарни биламиз
Бугунги кунда бутун дунёда давом этиб келаётган иқлим ўзгаришлари шароитида сув ресурсларини тежаш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш барча давлатлар олдида турган асосий вазифалардан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Материк ичкарисида жойлшган кўплаб давлатлар сингари Ўзбекистон Республикасида ҳам сув ресурслари чекланган бўлиб, сувдан оқилона фойдаланиш, сувни тежовчи замонавий теҳнологияларни кундалик ҳаётга татбиқ қилиш улардан турмушда фаол фойдаланиш олдинда турган устивор вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Респбуликасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни ўтган йиллар давомида сувдан фойдаланиш, сув ҳавзаларини муҳофаза қилишни таъминлашда муҳим норматив ҳуқуқий ҳужжат бўлиб келган, бироқ Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда амалга оширилган муҳим иқтисодий ва маъмурий соҳдаги ислоҳатлар натижасида сувдан фодаланишни тартибга солиш ва сув ресурсларини, сув ҳавзаларини муҳофаза қилишда янги норматив ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш эҳтиёжи юзага келди. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 октябрдан қонуний кучга кирган Сув кодекси юқоридаги муаммоларни кодекс доирасида ҳал қилуиш учун муҳим ҳуқуқий омил бўлиб ҳизмат қилади. 6 бўлим, 29 боб, 164 моддадан иборат ушбу Кодекс сув ва сувдан фойдаланиш, сув обектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ асосий тушунчалар, сувга оид муносабатларнинг объектлари ва субъектлари, сув ресурсларини бошқариш бўйича ваколатли органлар, сувдан фойдаланишдаги субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчликни бузганлик учун жавобгарлик ва бошқа муносабатларни тартибга солади. Сув муносабатларини тартибга солувчи олдинги норматив ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқли ушбу кодексда, сувни тежаш, тежалган сувдан фойдаланиш, сувни тежаш билан боғлиқ теҳнологияларни кенг жорий қилиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Жумладан, ушбу кодекснинг 95-моддаси талабига кўра, сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини қўллашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш белгиланган бўлиб, ушбу моддада, сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини жорий этадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш, суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқлари, шунингдек насос станциялари ёки насослар ёрдамида суғориладиган экин майдонларида сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини кенг жорий этиш; сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологиялари бўйича тадқиқотлар, ишланмаларни рағбатлантириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитлари ҳамда аввал ўтказилган синовлар тажрибаси, шунингдек янги юқори самарали тизимларни яратиш ишлари ҳисобга олинган ҳолда рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш; сувни тежашнинг мавжуд усуллари, шу жумладан ер устидан суғоришнинг юқори самарали услублари ва технологиялари тўғрисидаги хабардорликни ошириш ва сувни тежаш билан боғлиқ бошқа усулларни жорий этишни давлат орқали қўллаб қувватлаш назарда тутилган. Таджиев Шерзод Мухторович Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини мутлақо янги босқичга олиб чиқилади

Бешариқ туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ






