Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ.

×

 2022-12-01 17:25:01    166

PDF yuklash
Chop etish


3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан хайрия тадбири амалга оширилди. Республикамизда ҳар йили “3 декабр - Халқаро ногиронлар куни” сифатида кенг нишонланиши Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол намунасидир.  
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади. Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсадлардан бири мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларда ногиронлар ва бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини таъминлашдан иборатдир.
Тумандаги “XXI-аср” тўйхонасида “Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказилган бугунги тадбирда ҳам ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш, бу борада давлатимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик тўғрисида туман ҳокими ўринбосарлари О.Алиматов, Г.Юлдашевалар сўз юритдилар.  Тадбир якунида барча тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. Санъат усталари ижросидаги маданий дастур иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.