Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАНИМИЗДА МЕХНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ...
2023-06-08 10:27:17 315
✅Бешариқ тумани ҳокимлиги, Камбағалликни қискартириш ва бандлик бўлими билан ҳамкорликда куни кеча туман 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида вақтинчалик иш билан банд бўлмаган ишсиз фуқаролар ва мехнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
????Ушбу меҳнат ярмаркасида барча сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, тумандаги иш берувчи корхоналар, ташқи меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, ишсиз аёллар ва ёшлар таклиф этилдилар.
????Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашдилар.
????Ярмаркада ишсиз фуқаролардан 27 нафари иштирок этди, шундан ёшлар 11 нафарни ва аёллар 16 нафарни ташкил этади.
????Шу кунни ўзида вақтинчалик иш билан банд бўлмаган 7 нафар фуқароларга тумандаги корхона, ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди ва фуқаролар турли корхона- ташкилотларга ишга жойлаштирилди.
????41 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.