Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фестивал меҳмонлар билан янада азиз: Тожикистон Республикаси Суғд вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Наманганда
2023-06-08 10:37:21 337
Наманган "62-Халқаро гуллар фестивали"ни нишонлаш учун тайёр. Бугун гуллар шаҳри бўлган бу кўҳна замин бор тароватини бутун дунёга кўрсатади.
Бу йил фестивалга 50 дан ортиқ мамлакатлардан меҳмонлар ташрифи кутилмоқда. Айни дамда Наманганга навбатдаги меҳмон Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти раҳбарлари бошчилигидаги меҳмонлар етиб келдилар. Хабарингиз бор, Наманган ва Суғд вилоятлари ўртасида доимий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Меҳмонларни кутиб олиш маросимида Наманганнинг Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов ҳамда Фарғона вилоятининг Беш ариқ тумани ҳокимлари иштирок этди.
Делегация аъзолари бугунги очилиш маросими ва байрам тантаналарида иштирок этадилар.