Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 3 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

Туман Кенгашининг сессияси

×

 2021-12-29 18:11:37    163

Скачать PDF
Печать


Туман Кенгашининг сессиясида ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик масалалар кўриб чиқилди. Сессияни  Кенгаш раиси ўринбосари С.Темиров очди ва олиб борди.

         Ёшлар сиёсати республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мазмунини ташкил этади. Ўтиб бораётган йилнинг беъжизга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинмади. Ёшлар сиёсати ҳар доим кун тартибидан тушган эмас. Туман Кенгаши сессиясида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Алиматовнинг йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан берган ҳисоботида ана шу масалаларга кенг эътибор қаратилди.  Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлил этилди.

                  Ўзбекистон Республикаси Президантининг 2019 йил 8 январдаги “Худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича 3-сектор худудида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Асқаров ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 8 ноябрьдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун мулоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига камайтирувчи ва оширувчи коэффицентлар қўллаш тўғрисидаги қўшма ҳатига асосан 2022 йилда 1.07 бараварнга индексация қилиниши режалаштирилган ва фарғона вилояти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шаҳсларга 1 га учун 29 млн сўм ва жисмон й шаҳсларга 1 кв.м учун 260 сўм базавий солиқ ставкаси белгиланиши кўзда тутилнган.

 

“Маҳаллий давлат ҳокимитяи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6.24 моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман кенгаши томонидан тасдиқланниши керак. Бу ҳақда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Аъзамжон Туронов хисобот берди ва депутатлардан тасдиқлашларини сўради.

Депутатлар томонидан мазкур масала бир овоздан тасдиқланди.

Шунингдек, сессияда тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда кўчалар номларини ўзгартириш тўғрисида туман ҳокими маслаҳатчиси Н.Акбарованинг ахбороти хам эшитилди. Сессияда бошқа масалалалар ҳам кўрилди.

Депутатлар томонидан кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.