Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 2 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

сессия 59

×

 2022-04-18 16:30:10    221

Скачать PDF
Печать


Туман кенгашининг сессияси

Ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди

2022 йил 18 апрель куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Р. Жўраев очди ва олиб борди.

Сессияда кун тартибидаги дастлабки масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ижроси юзасидан туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев, миллий гвардия туман бўлими бошлиғи Ҳ. Қўчқоров, фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи О. Юлдашев, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г. Йўлдошева, туман телекоммуникация бошқармаси бошлиғи Б. Маматқулов, туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Л. Жўраев депутатлар ҳузурида ҳисобот бердилар. Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича  секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев  ахбороти эшитилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 1 март куни хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифаларга бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г. Йўлдошева ҳисобот берди. Шунингдек, унинг “Аёллар дафтари” 3-босқичини  шакллантириш юзасидан ҳисоботи ҳам эшитилди.

Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағ ажратишнинг аҳамияти катта. Сессияда ушбу масала тўғрисида  туман молия бўлими мудири Х. Исроилов ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декардаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, вилоят ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси Ў. Эргашев ҳисобот берди.

Шунингдек, сессияда Бешариқ тумани бўйича дастлабки 2023 йилда Инвестиция дастури  асосида қурилиш-таъмирлаш режасига киритилиши таклиф этилаётган умумий ўрта таълим мактаблари тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири В. Абдураҳмонов, “Саховат ва кўмак” жамғармаси  маблағларининг сарфланиши ҳақида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман  бўлинмаси  раҳбари Т. Маҳкамов депутатлар олдида ҳисобот бердилар.

Сессияда кўрилган барча масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди.