Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

×

 2021-07-26 19:41:38    215

PDF yuklash
Chop etish


ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

 ЯРИМ ЙИЛЛИК ЯКУНЛАРИ

Сессия ишига туман ва вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда масалага дахлдор ташкилот ва муассаса раҳбарлари таклиф этилди. 

Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Р. Жўраев очди ва олиб борди. 

Кун тартибига киритилган асосий масалалар 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокамасига бағишланди. 

Сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р. Жўраев, туман прокурори М. Эгамов, ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари М.Қурбонов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А. Турановлар йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлар бериб, йилнинг қолган ярим йиллигида режалаштирилган ишлари юзасидан “йўл харитаси” ҳақида гапирдилар. Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари маъқулланиб, “йўл харита”лари тасдиқланди.

Сессияда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси Т. Маҳкамовнинг ўтган 6 ойда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳам эшитилди. 

Шунингдек, жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида туманда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчилик-лар ҳақида туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи М. Қурбонов ахбороти эшитилди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Туман Кенгашининг айрим депутатлари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот Хизмати