Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 3 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

Вилоят прокурор сайёр қабули

×

 2021-08-07 15:53:14    272

Скачать PDF
Печать


Фарғона вилоят и прокурори Бахтиёр Ахмаджонович Исмоилов Бешариқ туманида сайёр қабул ўтказилди.

1-касб –ҳунар мактабида ўтказилган сайёр қабулда 33 нафар фуқаро қабул қилинди. Унда иштирок этган фуқаролар асосан иш билан таъминлаш, кредит олиш, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш, алимент ўндириш масалаларида мурожаат қилдилар. Масалан, Янги хаёт маҳалла фуқаролар йиғинидан Наргиза Умарова  тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида тикув машинасини олиш учун ёрдам сўради. Шу ернинг ўзида унга замонавий тикув машинаси совға қилинди. Шунингдек, Янги Қашқар маҳалла фуқаролар йиғинидан Моҳидил Аҳмедова ва яна тўрт нафар қизларга тикув машиналари топширилди. Дилнавоз Мамадалиевага 52 мактабгача таълим ташкилотига ишга жойланди.

         Сайёр қабулдан сўнг Навбахор маҳалласида истиқомат қилувчи Шахноза Эхсонованинг хонадонига ташриф буюриб, унинг оилавий аҳволи холати ўрганилди. Ш.Эҳсоновага озиқ-овқат маҳсулотлари ва тикув машинаси берилди.

Мурожаатлар жойининг ўзида тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида ҳал этилди.