Шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар олий қадрият бўлиб, уларни ҳимоя қилиш судларнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланишини инобатга олган ҳолда ушбу тоифадаги низоларни ҳал қилишда вужудга келадиган масалаларни тушунтириш, қонун нормаларини тўғри қўлланилишини ва ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрь куни “Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида”ги 21-сонли Қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Пленум қарорида судлар шахснинг ташқи кўринишининг ҳар қандай шаклда қайд этилиши (жумладан, фотосурат, видеоёзув, портрет, расм, рақамли модель, график ёки сунъий яратилган тасвир) шахсий номулкий ҳуқуқ сифатида ҳимоя қилинишини, қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан ташқари шахс тасвирини яратиш, ундан фойдаланиш, уни кўпайтириш ёки тарқатишга фақат унинг розилиги мавжуд бўлганда рухсат этилишини инобатга олишлари лозимлиги ва Шахснинг розилигисиз тасвирни қайд этиш ёки тарқатиш, тасвирни бузиб кўрсатиш ёки уни камситувчи, обрўсизлантирувчи ёхуд чалғитувчи контекстда жойлаштириш, тасвирдан тижорат мақсадларида рухсатсиз фойдаланиш, шахснинг асл кўринишини бузишга олиб келадиган тасвирни рақамли қайта ишлаш (жумладан, deepfake, видеоматериалларга киритиш, сохта “скриншот”лар яратиш ва ҳоказо), интернетда хабардор қилмасдан ёки розилик олмасдан чекланмаган кириш ҳуқуқи билан оммалаштириш тасвирга бўлган ҳуқуқни бузиш деб ҳисобланиши белгиланди. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди раиси О.Хасанов, тергов судьяси У.Мехмоналиев
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Иссиқхона – мўл даромад манбаи

Халқ қабулхонаси –Халқ манфаатлари учун

“Фарғона вилояти жой номларининг изоҳли луғати” китоби тақдим этилди.

Биргаликда — обод маҳалла сари!






